Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касб танлаш

22:17 / 26.05.2021 | Rustam | 3426

Ассалому алайкум! Берадиган саволим бироз тушунарсиз бўлиши мумкин Лекин мен учун жуда мухим. Менга Аллоҳ томонидан болалигимдан сакинатли баракотли хаёт хакида хаёллар ўйлатиларди. Яьни мен одатда жуда хурсанд ва хотиржам юрардим. Бу кандай хис, нега Бундайлигини билмаганман ва ўйламасдим, шунчаки менга бу ёкарди. Бошка болалардек талашиб тортишмасдим. Вояга етгач секин аста масжидга боришни, марўзалар тинглашни ва илм олишни бошладим. Ва сездимки масжиддалигимда, дийнимиз хакида фикр ютирсам бу кувонч кучаяди, дунё хаётига кайтсам, ёколарди. Бу шундай сакинатли хиссиётки, тарифлай олмайман, Лекин Хар Сафар мен буни хис килсам, Аллоҳга қасам, менда бор нарсаларни бериб бўлса хам, анашу оламда яшагим келади ва Аллоҳга булган ишкиб нихоят даражада, ўта кучайиб кетади... АЛЛОҲ фазли Билан хозирда жанубий кореянинг енг нуфузли университетларидан бирида ўкийман. Келажагда катта фирма очиб, кўп мусулмонларни иш Билан таьминласам булади ёки ўзимга етадиган кичикрок Бир дўкон очсам хам бўлади. Лекин ўйлайманки, катта фирма мени бутун умримни банд килади ва мени дунёга боґлаб куяди. Юкорида таьрифланган хиссиётда эса мен ўзимни дунё хакида ґам чекмаётган, илмли кори сифатида хис килганман Хар доим. Агар мен менда бор бу имконият(нуфузли университет дипломи) дан фойдаланмасдан, ўзим ва Ахлим таьминоти учун бир дўкон очиб, умримни илмга баґишласам, Аллоҳнинг берган неьмати (университет) га, нонкўрлик килган бўлмайманми? Анча ўйладим, Лекин тўгрисини тополмаяпман, менга тўґри йўл кўрсатинг илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз катта фирма очинг. Қиёматгача давом этадиган шаръий бир ишни йўлга қўйинг. Одамлар садақаи жория деганда фақат масжид ёки мадрасани тушунадилар. Аслида шариатга мувофиқ нарса ишлаб чиқарувчи завод-фабрикалар ҳам садақаи жория ҳисобланади. Истеъдодингизни барбод қилмай ишни йўлга қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat