Ассалому алайкум! Мен анча йиллардан бери "Таровеҳ намози"ни, "Ният қилдим, икки ракъатлик нафл таровеҳ намозини имомга иқтидо қилган ҳолда" деб ният қилардим. Китоблардан суннатлигини энди билдим. Шунча вақт ўқиган намозим нима бўлади энди?
– Ва алайкум ассалом! Намозларингиз дуруст.
وَقَالَ عَامَّةُ مَشَايِخِنَا: إنَّ التَّرَاوِيحَ وَسَائِرَ السُّنَنِ تَتَأَدَّى بِمُطْلَقِ النِّيَّةِ؛ وَلِأَنَّهَا وَإِنْ كَانَتْ سُنَّةً لَا تَخْرُجُ عَنْ كَوْنِهَا نَافِلَةً، وَالنَّوَافِلُ تَتَأَدَّى بِمُطْلَقِ النِّيَّةِ إلَّا أَنَّ الِاحْتِيَاطَ أَنْ يَنْوِيَ التَّرَاوِيحَ، أَوْ سُنَّةَ الْوَقْتِ، أَوْ قِيَامَ رَمَضَانَ احْتِرَازًا عَنْ مَوْضِعِ الْخِلَافِ
Уламоларимизнинг аксари айтади: Таровеҳ ва бошқа суннат намозлар мутлақ намоз нияти билан ҳам дуруст бўлади. Чунки таровеҳ гарчи суннат бўлса ҳам, нафлликдан чиқиб кетмайди. Нафл намозлар эса мутлақ намоз нияти билан ҳам дуруст бўлади. Магарам, хилоф ўрнидан сақланиш учун эҳтиёти: таровиҳни, ёки вақт суннатини, ёки қиёми рамазонни ният қилишдир. (Бадоиъус саноиъ). Валлоҳу аълам!