Ассалому алайкум! Мен Work and Travel USA программаси билан Америкага келдим, бизни ишимиз катта супермаркетда эди, мен у жойда кўчадеги корзинкаларни йигиб ичкарига олиб кириб қўйиш вазифасни олип ишлагандим. Бу жойни хавосидан аллергия болип кўкрагим оғрип бошлади, касалхонага борсам соғлигиз билан муаммо йўқ лекин аллергия бўлиши мумкин деди, яни бу жойни климатига аллергиям бор экан. Бошлиқга кирип ишимни ўзгартирмасам бўлмайди деп айттим, бошлиқ фақат кассада ишлашинг мумкин деди, мени бошқа танловим бўлмагани учун рози бўлдим. Кассада ишлаяпман, лекин кассада чўчқа гўшти, алкоголь ва бошқа харом махсулотларини сканер қилип, инсонлардан пул опқоламан. Шу холатда харом нарсага қўлимни теккизганим учун, ва қандайдур миқдорда бунга сабаб бўлип қолганим учун гунохкор бўламанми? Ишимни алмаштирай десам 1 ойсиз алмаштиришка мумкин эмас экан. Шунда бунинг хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бошқа ҳалол ишга ўтинг. Ўша ҳаром маҳсулотларни сотиб берганингизга яраша миқдордаги ойлигингизни савоб умид қилмай садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!