- Ва алайкум ассалом! Ҳа, дуруст бўлмайди. Шунинг учун имом такбирни айтиб бўлганидан кейин такбирни айтиш керак. Баъзилар қулоқ қоқадию, лекин такбирни айтишмайди. Улар ҳам намозга киришган ҳисобланмайди. Овозини чиқариб ўзи эшитадиган даражада такбир айтиш муқтадийга ҳам имомга ҳам фарз. Қолган такбирларни айтиш суннат. Валлоҳу аълам!