Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онага эҳсон

12:11 / 21.07.2022 | Sh | 926

Ассалому алайкум! Мен тижорат билан шуғулланаман. Аллоҳ билан шерикликни ният қилиб, фойдамни 10%ни муҳтожларга эҳсон қилиб келаман. 2 укам бор, мен турмушга чиқиб кетганман. Ота-онамни даволанишга жўнатмоқчи эдик. Шу ойдаги фойдадан 10%га ота-онамни даволанишга санаторияга жўнатсам бўладими? Бу ҳам эҳсонга ўтадими? Шунда Аллоҳни ҳаққига хиёнат қилган бўлмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз бундай шерикликни ният қилиб эҳсон қилиб юришингиз лозимий эмас. Бунинг ўрнига ҳалолдан пул топиб, уни жамланг. Нисоб миқдорига етсин. Ўшанда фарз бўлган закотни, яъни нисобнинг қирқдан бирини адо қилинг. Ота-онани даволатиш фарзандларнинг зиммасидаги бурчдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat