Ассалому алайкум! Мен бировга сен хақингда шу хаёлга борган бўлсам, фалон бўлай деб қасам ичиб юбордим, вахоланки мен у одам хақида у айтгандай хаёлга бормагандим. Шу қасамимни бекор қилишим учун нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Бу мунъақид қасам эмас, балки ўткан замонга ичилган қасамдир. Ҳеч нарса қилишингиз шарт эмас. Валлоҳу аълам!