Ассалому алайкум! Ҳеч қандай сабабсиз маний ё вадий ё мазий чиқса ҳам ғусл вожиб бўладими. Яъни ҳеч қандай ёмон ҳаёлга бормаса, ўзини ўзи атайин қондирмаса закарини бузуқ ҳаёллар билан ушламаса борингки юқоридагилар чиқишига сабаб бўлмаса ғусл қилуш шарт эмасми? Чунки мен чўмилаётганимда яъни ювинаётганимда авратларимни закарларимни юваётганимда ҳеч қандай ёмон ҳаёлга бормагандимам шаҳват билан ҳам ушламадим шунчаки юваётганимда яъни кирлардан нажаслардан тозалаётганимда астағфируллоҳ бирдан ўз ўзидан маний чиқмоқчи бўлаётганини сездим ва дарҳол тўхтатиб чиқиб кетиш олдини олдим лекин чиқдими чиқмадими билмадим аниқ билмайман. Қайтариб юбордим. Нега ундай бўлганини билмайман. Жуда ҳайрон қолдим. Шундай ҳолларда маний вадий ёки мазий чиқса ғусл вожиб бўладими? Яъни атаён қилмасдан юқоридаги ҳолат кузатилса?
– Ва алайкум ассалом! Маний чиқсагина ғусл вожиб бўлади. Мазий ёки вадий чиқса ғусл вожиб эмас. Валлоҳу аълам!