Ассалому алайкум! Тавба қилишда йиғлаш шартми? Буни сўраганимнинг сабаби мен қилган гунохларимга тавба қилишга ҳаракат қилаяпману лекин ҳеч ҳам йиғлай олмаяпман лекин гунохимни эсласам бутун баданим қақшаб оғриб ўзимни қўярга жой топа олмай қоламан гунох қилганим учун қўрқиб кетаман. Менинг бу туйғуларим ҳам тавба қилишга кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Албатта киради. Тавбанинг ҳақиқийлиги гуноҳга қайта қўл урмаслик билан билинади. Валлоҳу аълам!