Ассалому алайкум! Мен иқомат такбири айтдим, ният қилдим ва намозни ӯртасида хато қилиб қўйдим, шунда мен иқоматни бошидан айтиб ният қилишим керакми ёки иқоматни айтмасдан "Сано" дуоси билан бошидан бошлайманми?
– Ва алайкум ассалом! Намознинг фарзларидан бирортасини тарк қилиш ила намозни бузиб қўйган бўлсангиз такбири таҳрима ила уни қайта бошлайсиз. Иқомат такбирини қайта айтиш лозим эмас. Валлоҳу аълам!