Ассалому алайкум! Мен алоқа хизматида ишлайман. Бизга базида бирор кишини хотини ёки бирор аёлни эри келиб Телефонда ким билан гаплашгани текширтиради (детализатсия). Ишимиз қонуний бўлади. Масалан бирор аёлни эри келиб детализатсия қилиб беринг деб сураса Биз сим карта кимники бўлса шу киши келишини сўраймиз Аёлини олиб келгандан кейин Аёли ёки эри Оиламни сақлаб қолиш учун ким билан гаплашганини ўчириб беришини Чиқариб бермаслигимизни сўрайди Биз аросатда қоламиз Кейин базида ўз манфаатимизни ўйлаб эмас Шу инсонларни оиласини сақлаб қолайлик деб ўчириб хам берамиз ва хар доимги хизмат ҳаққимизни оламиз (5000 сум) Хозирги вақтда бундай инсонлар кўпайиб кетди. Саволим Биз ўчириб бериб гунох қилябмизми Чунки нотўғри гувоҳлик бериш ёлғон гувоҳлик бериш гуноҳ эканлигини билман Лекин яхшилик йўлида ёлғон гапириш мумкин деб ҳам эшитганман Хозир биз қайси йўлдамиз?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатингизни биз билмаймиз. Ёлғон ва ҳийладан сақланинг. Валлоҳу аълам!