Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза ўқиш мумкин бўлмаган вақт

17:09 / 21.09.2019 | Саид | 1965
Ассалому алайкум! Азиз узтозлар, биламизки жаноза намозини қуёш чиқаётганда, тиккага келган ва ботаётган вақтларда ўқиш жоиз эмас. Агарда пешин намозини ўқиб бўлгандан кейин ўқилса жоиз бўладими? Бу тахминан соат 13:30ларда бўлади.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз бўлади. Жанозани уч вақтдан бошқа ҳар доим ўқиса бўлади. Жанозага борганлар намозлари адо бўлиши учун икки нарса шарт. Бири тик туришлари, иккинчиси имомнинг ортидан ўзлари эшитиладиган қилиб тўрт такбирни айтишлари. Кўпчилик тик туради, лекин имом такбир айтганда қўшилиб такбир айтмайди. Шу билан улар жаноза ўқиган бўлмайдилар. Имом жаноза ўқишларидан олдин айтиб қўйишлари керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat