Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен хозирча Москвадаман. Мени меҳмонга таклиф қилишади, (албатта улар кўплари билади ичмаслигимизни, чўчқа гўштини емаслигимизни) фақат ҳалол бўлган нарсалардан дастурхонга қўйишади. Шу вақтда мен ҳам уларни меҳмон қилишим мумкинми? Умуман шариатимизда бошқа диндагиларни меҳмони бўлиш ва меҳмон қилишга рухсат борми? Жавобингиз учун катта раҳмат.