Ассалому алайкум алайкум муҳтарам Шайх Ҳазратлари!Мен бу йил Рамазон охирида қийичиликда қолдим.Ро'зани 1 Сентабрда тутишни бошладик.Мен ҳозирда яшаб турган Эдинбург шаҳрида марказий Масжид Саудиялик биродарларимизга тегишли. Ушбу масжидда ҳайит 30 Сентабр деб э'лон қилинди ва шу куни намоз о'қилди. Мен ҳам жамоатга қо'шилиб 30 Сентабр куни ҳайит қилдим.Айни пайта жуда ко'п мамлакатларда ҳайит 1 Октабр куни бо'лди.30 Сентабр куни, марказий масжид жамоатига қо'шилиб ҳайит қилганим то'грими?Жавобингиз учун ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тўғри қилгансиз. Ҳар ким ўзи яшаб турган ердаги мусулмон пешволар қарор қилган ишга эргашган маъқул.