Ассалому Алейкум Шайх Ҳазратлари бир масалада шубҳадаман Ҳозирги кунда Кунлар жуда иссиқ шунинг учун ко'пчилик қора-ко'зойнак(ачкилардан)фойдаланади шу ҳолат дурустми. мен Росулуллоҳ(с.а.в) сизлар кимга тақлид қилсангиз о'шалардансиз деганларини билардим. бу одат ко'проқ эуропа ва америка қит'аларида кенг тарқалганлигига со'радим. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўша нарсани мазкур қавмларга тақлид ниятида тақса, ниятига яраша бўлади. Аммо кўзини ҳимоялаш ниятида тақса, у ҳам ниятига етади.