Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировдан қолган ишлатилиши мумкин бўлган нарсалар

15:31 / 02.08.2022 | Yahyo | 677

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Тошкентда яшаяпман. 3-4 ойдан буён ижарада яшаяпман. Шу вақт мобайнида ижарада фақат 1 ёки 2 ойгина туриб кетган ва ўзининг баъзи нарсалари қолиб кетган дафтар, китоб, ручка, музлаткичдаги еса бўладиган нарсалар ва яна ишлатса бўладиган нарсалар қолиб кетган. Баъзи нарсалар ҳатто мен келишдан олдин ҳам бор эди. Агар ишлатмасак мисол учун айниб қоладиган нарсаларни ташлашга тўғри келяпти. Шу пайтгача еса бўадиган нон ва бошқа маҳсулотларни айнитиб чиқиндига ташлаб юбордик. Мен телабаман дафтар ручкаларга баъзида эҳтиёж сезаман. Саволим шундаки шу нарсаларни биз ишлатсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша нарсаларнинг эгалари уларни унутиб қолдирган бўлишлари мумкин. Шу туфайли уни ўзлаштириб олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat