Ассалому алайкум! Мен ошнамдан топганда беришга 50$ олганман яқин қиёматли дўстим. Ўш пайтда 550.000 сўм эди. Ундан кегин анча вақт ўтти 300.000 сўм сўради 50$ ди хисобидан бердим. Ҳозир қарзими буткул қайтараман десам ҳозирги доллар ҳисобида қайтараманми ёки ўша пайтдаги доллар ҳисобидами? Яна бир томони агар мен ошнамга қайси пайтдагидан қайтарсам ҳам ошнам ошиқ-камига розиман деса қарзимдан фориҳ бўлган бўламанми? 2). Бирортасидан қарзим бўлиб менҳам у инсон ҳам эслолмаса у инсонга айтсам ўртамиздаги олди бердиларга рози бўлиб қўйинг агар қарзим борлигини эслатинг қайтаре агар эсизда йўқ бўлса рози бўлинг мен ҳам розиман деса орадаги ҳақдорчилик қайси бирини бўйнида бўлса соқит бўлган бўладими? Кегинчалик розичилик бўлиб ўтгандан кегин эсига тушуб қолсаҳамми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Иш агар айнан сиз айтгандек бўлса, масаланинг бошқа тафсилотлари бўлмаса, сиз ундан 50$ қарз бўла туриб, унга 300 минг сўм қарз берган экансиз. Ўша пулни сиз айнан қарз сифатида бергансиз. Натижада сиз ундан 50$, у эса сиздан 300 минг сўм қарз.
2). Сенинг зиммангдаги барча молиявий ҳақлардан кечдим деса дуруст. Сизнинг зиммангиздан унинг ҳар қандай қарзлари соқит бўлади. Кейинчалик уни қайта талаб қила олмайди. Валлоҳу аълам!