Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эримни иккинчи хотини борлигини билиб қолдим

14:21 / 06.08.2022 | Дамира | 1700

Ассалому алайкум! Устозлар мен иккиланиб қолдим шу сабабли сизларга мурожаат қилмоқдаман. Эрим билан 11 йилдан буён яшаймиз 4 нафар фарзандларимиз хам бор. Алхамдулиллах иккаламиз хам беш вақт намоздамиз. Мен то эримнинг иккинчи хотини борлигини билгунимча жуда бахтли яшар эдим. Эрим яширинча бир аёлни иккита боласи билан никохига олиб яшаятган экан 5 йилдан буён. У аёлдан яна 1 та фарзанди бор экан. Эримнинг бу ишини хеч хазм қила олмаяпман. Кўрсам нафратим жанжаллашгим келавераяпти. Талоғини беринг уни бўлмаса мени ва болаларни умуман кўрмайсиз деб шарт хам қўйдим. У аёлни уйига бориб жанжал хам қилдим. Фойдаси бўлмади. Эрим икковингизни хам бахтли қиламан зино қилиб юрмаяпманку деб хар сафар бахона қилаверади. Эримдан талоғимни сўрасам бермаяпти. Саволим агар мен болаларимни олиб кетиб эримга умуман кўрсатмасам гунохкор бўлмайманми? Бошқа томондан эримни жуда яхши кўраман. Бошқа эркакга турмушга чиқишни хаёлимга хам келтиролмайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَسْأَلُ الْمَرْأَةُ طَلَاقَ أُخْتِهَا لِتَسْتَفْرِغَ صَحْفَتَهَا وَلْتَنْكِحْ، فَإِنَّمَا لَهَا مَا قُدِّرَ لَهَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бир аёл ўз синглисининг товоғини бўш қолдириб, ўзи никоҳланиб олиш учун унинг талоғини сўрамасин. Албатта, унга ҳам тақдир қилингани бўлур», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аёл киши ким бўлишидан қатъи назар, биронта бой-бадавлат, мансабли, обрўли эркакни ўзиники қилиб олиш учун аввалги хотинини талоқ қилдиришга уринмаслиги лозим. Ризқу рўз, оилавий бахт масалалари тақдирга қараб бўлади. Бировнинг оиласини бузишга урингандан кўра, уларга бахт-саодат тилаб, ўзига ҳам худди ўшандай, балки ундан ҳам яхшироқ оила қуришни Аллоҳдан илтижо қилиш керак. Зеро, ҳар қандай эзгулик учун, хусусан, оилавий бахт учун ҳам пок йўл билан ҳаракат қилиш лозим.
Афсуски, баъзи бир аёллар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, тўғрироғи, тушуниб етишга уринмайдилар ҳам. Улар учун тайёр оилага осон йўл билан кириб олиш бахт-саодат манбаи бўлиб кўринади. Ҳадиси шарифга яхшилаб эътибор берадиган бўлсак, «бировнинг хотинини талоқ қилдириб», дейилмасдан, «ўз синглисини», дейилмоқда. Ўша аёл ким бўлишидан қатъи назар, мазкур ёмон ниятли аёл учун Ислом бўйича сингил бўлади. Бу сингиллик эса насаб йўли бўйича сингилдан кўра яқинроқ бўлади. Чунки ўртада иймон ва Ислом ҳурмати бор. Ҳар бир мўмина-муслима бу ҳақиқатни яхши англаб етмоғи керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat