Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эхсон

14:11 / 06.08.2022 | Nilufar | 1001

Ассалому алайкум! Бундан 2 йил аввал бир дугонам мендан қарз сўради мухтожлигини турмуш ўртоғи Россияга ишлашга кетиб хали пул жўната олмаётганини айтди. Дугонам билан анчадан бери алоқа қилмаганим учун холатини яхши билмай сўраган пулини бериб юбордим. У 1 ойда қайтаришини айтди. Орадан 2 ой ўтди қарзини берай демади. 6 ойча бўлганда беролмаётганидан хижолатлигини айтиб смс ёзди мен майли имкон қилсангиз берарсиз дедим. 1 йилгача хам бермади шу орада фарзандим оғир бетоб бўлиб қолди Аллоҳдан кечалари дардига шифо сўраб йиғлаб чиқдим бир куни хаёлимга ўша қарз келди ва дугонамга қарзни унутинг розиман фарзандим оғриб қолди ўша пулни эхсон сифатида қабул қилинг Аллоҳни йўлида дедим. Орадан бир оз вақт ўтиб дугонамни телеграммида аватаридаги суратларини кўриб шароити хеч хам оғир эмаслигини тушундим билмадим балки менга шундай туюлган бўлса керак чунки чиройли жойларда фарзандлари хам жуда чиройли кийинган ўзига жуда қараган кўринди. Энди мен эхсон деб берган қарзимни қабул бўлди деб хисобласам бўладими? Чунки иккиланиб қолдим мухтож бўлмаган одамга эхсон қилдимми деб.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нафлдир. Нафл садақа ва эҳсонларни камбағалларга бериш шарт қилинмаган. Шунга биноан сизнинг қилган эҳсонингиз дуруст. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat