Ассалому алайкум! 1). Мен мендан сўраганларга китобимни бериб тураман. Улар ёмон аҳволга солиб келишади. Кейин бергим келмайди.Албатта улар буни беэ‘тиборликдан қилишади. Мендан сўраса китобингни бериб тур деб бермасам улар хафа бўлишади лекин мен беришни хоҳламайман. Шу вазиятда нима қилсам бўлади. Борлигини билдирмасликка ҳаракат қиламан лекин билиб қолади барибир. 2). Бир марта берасанми деди Мен ҳа деб қўйдим энди бермасам ва‘дага хилоф қилган бб гуноҳга ботаманми?
– Ва алайкум ассалом! Китобни авайлаб ўқишмаса, берманг. Шуни очиқ айтаверинг. Китобни ўқишга бериб туриш савобли иш, лекин мажбурият эмас. Валлоҳу аълам!