Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Валийлар бурчи

18:17 / 20.08.2022 | Name | 1020

Ассалому алайкум! 1. Агар менинг онам опа-синглим аммам ҳолам авратини беркитмаса мен хам гунохкор бўламанми? Вахолангки хаммаларининг ўзларининг эрлари бор насихат қилганман. 2. Ота ўзи намоз ўқисаю лекин балоғатга етган фарзандлари бенамоз бўлса, ҳатто калимани ҳам билмаса. Шунақа отанинг қиёмат кунидаги ҳолати қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон бошқа бир инсонни мункар иш устида кўрганида ундан қайтариши зиммадаги фарзидир. Узрсиз ушбу фарзни бажармаса гуноҳкордир. Шунингдек, раҳбар ўз қўл остидагилар учун, эркак ўз оиласидагилар учун, аёл ўз эрининг уйи учун, ходим ўз хўжайинининг мулки учун қўшимча равишда масъулдир. Буларда бирор мункарга узрсиз кўз юмса охиратда булар учун алоҳида сўроқ-саволга тутилади. 

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ: الإِمَامُ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالرَّجُلُ رَاعٍ فِي أَهْلِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ رَاعِيَةٌ فِي بَيْتِ زَوجِهَا وَمَسْؤُولَةًّ عَنْ رَعِيَّتِهَا، وَالخَادِمُ رَاعٍ فِي مَالِ سَيِّدِهِ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، وَكُلُّكُمْ رَاعٍ وَمَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир. Имом мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Эркак ўз оиласида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Аёл эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир. Ходим ўз хожасининг мол-мулкида мутасаддидир ва қўл остидагилари учун масъулдир». Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир», деяётганларини эшитдим». Муттафақун алайҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat