Ассалому алайкум! Мени бошчилигимда бир ходим ишлар эди. Унга қўйилган вазифаларни битирмай ишдан кетиб қолди ва ишлаб юрган давирда хам, ишларни охиригачан етказмай юрар эди. Мени уни огохлатнтирдим хам, ойликни тўлиқ олиш учун, бир нечта сенга юклатилган вазифани якунлашин керак деб, лекигин у бу гапларга парво хам қилмади. Саволим шундан иборатки, мен унга иш хаққисини қилмаган иши учун хам беришим тўғрими? Ишларни бажарган ойларида, мен хаққини бериб юрганман.
– Ва алайкум ассалом! Вақт етарли бўлишига қарамай унга юклатилган вазифаларни бажармаган ёки бажаришда сусткашлик қилган бўлса, шунга мос равишда ойлик маошидан ушлаб қолишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!