Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амазонда double brokerage ҳукми

22:31 / 21.08.2022 | Murodjon | 1117

Ассалому алайкум! Хозирги кунда баъзи логистика корхоналари Amazon Relay деган онлайн платформадан ўзларини юк ташувчи деб кўрсатиб юк олишади. Масалан маълум бир юкни ташиб бериш учун Амазон, юк ташувчи ABС номли корхонага 1500$ таклиф қилади. ABС корхонаси бу юкни олиб, ўзи ташимасдан, бошқа XYZ номли юк ташувчи корхонага 1200$га беради. XYZ корхона ўз машинасида ABС корхонаси номидан (ёлғон аралаштирган ҳолатда) бу юкни ташиб беради ва 1200$ пулини ABС номли корхонадан олади. Агарда юк ташиш вақтида қандайдир муаммо чиқиб қолса, Амазон ABС корхонани жазолайди. Бунака фаолиятни double brokerage, яъни иккиламчи брокерлик дейишади. Амазон ўзи мустақил брокер хисобланади, агарда Амазон шунака фаолият олиб бораётган корхоналарни сезиб қолса, улар Амазондан бошқа юк олишолмайди. Бу платформадан хамма юк ташувчилар рўйхатдан ўтиб, ўзлари ташиб бериш учун юк олишлари мумкин. XYZ корхонаси ўзи мустақил юкларни ололмаслигини сабаблари : Амазон Релай билан шартномаси бўлмаслиги, рейтинги паст корхона бўлишлиги мумкин, ёки шунчаки юкни платформадан олишга улгурмайди. Бундай корхоналар хозирда Тошкентда ва бошқа вилоятларда жуда хам кўп, кўпгина инглиз тилини билган ўзбек ёшлар шу соҳада ишлаб юришибди. Double brokerage нинг ҳалол ёки харом эканлигини билишмайди. Шуни ҳукмини чиқариб берсангиз илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Юк ташиш учун тузилган шартномада уни бажарувчи томоннинг шахсан ўзи амалга ошириши шарт қилиб қўйилган бўлса бунга хилоф қилиши шаръан жоиз эмас. Агар бунга изн берилган бўлсагина учинчи шахсни ёллаб юкни ташиттириш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat