Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Аллоҳ беминнат қилаётган ишларингизни чиройли мукофотласин. Мен ишимдан ташқари кичик корхоналарнинг бухгалтерия ишини тиклаш ва юритиш билан шуғулланаман. Корхоналар аксарият ҳолатда солиқдан қочиш, кўпроқ фойда олиш мақсадида тушумни яшириб иш юритишади. Умумловқатланиш корхоналари эса спиртли ичимлик сотиш билан шуғулланадиганлари бор. Корхона раҳбарлари эса бизга фақат банк орқали айланмаларини ва қонуний қилинган ҳужжатларини келтириб беришади, биз эса мавжуд ҳужжатлар асосида бухгалтери ишини юритамиз. Мен юқоридаги тоифадаги умумовқатланиш корхоналарини ва бошқа корхоналарнинг бухгалтерия ишини юритишим ва тиклашим жоизми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизга гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам!