Ассалому алайкум! Қурбонлик қилган эдик. Лекин мен чет элда эдим. Уйдагилар мени номимдан қўй сўйганларида, қассобга қурбонлик гўштидан ҳақ бериб юборишипди. Шундай холатда нима қилсам бўлади? Қилган қурбонлигим қабул бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша миқдорни садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!