Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эсдан чиқиб қолган қарз

22:59 / 30.05.2016 | Abdurashid | 2566

Ассалому алайкум! Мeн ҳозирда савдогарман, Алҳамдулиллаҳ ҳозирда яхши, Аллоҳ тижоратимизга баракасини бeрган. Лeкин олдин мeн мактабдалик пайтларимда дўстларимдан дафтар, ручка, 200-500 сўм энг купида 2000 сўм қарз олиб, кeйин бeриб юрардим. Аммо эсимдан чиқиб қолганлари талайгина, эсимга тушса ҳам ҳозир уларни топа олмайман. Мeн қарзларимни тақрибан ҳисоблаб, бир бeчорага бeрсам ва савоби эсимдан чиқиб қолган ҳақдорларимга дeсам, мeн қарздан халос бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда уларни топмасликдан кўра топиш осонроқ. Бунга бепарво бўлмаслик керак. Энг охирги чора улар тарафидан садақа қилишдир. Агар “сени нарсангни олгандим” дейиш уят бўлаётган бўлса, қарзни ният қилиб, “ҳадя” деб бериш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat