Ассалому алайкум! Биз қишлоқда ҳовлида яшаймиз аниқроғи 1 йилдан бери қайнонамлар билан яшаяпмиз. Бу ерда ҳовлини эшиги доим очиқ турар экан ҳеч бир эркак қариндошлари кўчадан чақириб кутиб турмайди бостириб келаверади бир кунда такроран кун жуда иссиқ ташқарида эса иш кўп ҳовлида баʼзида рўмолсиз енгилроқ кийимлар кийиб оламан кейин яна шу ҳол такрорланиб қолса кириб ўраниб олишга улгурмай қоламан номозларимни ўқигунча виждоним қийналади саволим рўмолсиз очиқ аёлларга эркакларнинг назари тушса ғусл қилиб покланиб номоз ўқиши керак деган гап қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! “рўмолсиз очиқ аёлларга эркакларнинг назари тушса ғусл қилиб покланиб номоз ўқиши керак” деган гап нотўғри. Бундай ҳукм йўқ. Сиз номаҳрамларнинг назари тушиши мумкин бўлган ўринларда авратингизни тўсиб юришингиз фарз. Қариндошларингиз ҳам уйингизга огоҳлантирмасдан бостириб келишмасин. Валлоҳу аълам!