Ассалому алайкум! Тожикистонлик бир дўстим янги қурилаётган кўп қаватли уйдан бир хонадон (квартира) сотиб олиш учун тўлов килди. У чет эл фукароси бўлгани учун (менга ишонган холда), тўлов менинг номимдан булди, уй харид қилиш учун шартнома хам мен билан қурувчи ташкилот ўртасида тузилган. Уй битгач, мўлжалимизда уни ремонт қилиб ижарага топшириш ниятимиз бор. Уйни ижарага топшириш, ижара пулини йиғиб туриш ва уйга кўз-қулоқ бўлиб туриш менинг зиммамда бўлади, дўстим эса доим хам Тошкентга келавермайди. Энди савол, ижара билан боғлиқ бўлган харакатларни амалга ошириб юрганим учун, дўстим билан келишган холда шу ижара пулларидан доимий равишда фойда олиб турсам бўладими (мехнатим учун)? Агар мумкин бўлса, мен дўстимнинг ишчиси бўлиб киришим ва ойма-ой маош олиб туришим оркали бўладими ёки дўстим мени ўзига вакил қиладими (ижара ишлари билан доимий шуғулланиб юришим учун)? Ўзимнинг тушунчам бўйича бу шерикликда музораба ва мушоракани қўллаб бўлмаса керак деб ўйлаябман.
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар ой ойлик маош олиб туришингиз мумкин. Унинг миқдори аниқ бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!