Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳуманс виса картаси

12:01 / 07.01.2023 | Sarvar | 1399

Ассалому алайкум, устозлар! Ҳозирда жуда оммабоп булиб бораётган ҲУМАНС компанияси аҳолига қуйидаги 3 турдаги ҳизматларни таклиф қилмоқда: 1. Алоқа ҳизматлари (сим карта), 2. Виза картаси ва 3. Онлайн банкинг иловаси (клик ва пайме га ўхшаш). Компания бу учала ҳизматлардан фойдаланганлик учун ҳар хил турдаги кешбек ларни таклиф қилади. Шу билан бирга, бу ҳизматлар бир-бирга боғланган булиб, бир ҳизматдан олинган кешбек ни ўзининг бошқа ҳизматига ишлатиш мумкин. Таклиф қилинаётган кешбек лардан биттаси бизда “рибога кириб қолмасмикан” деган шубҳа пайдо килди. Аввалги саволларда бу кешбек унчалик яхши ёритилмаганлиги учун, яна бир бор сизлардан сўрашга журъат қилдик. Компания ўзининг хар бир мижозига, уларнинг виза картасидаги кунлик қолдиғидан 35% (йиллик) ҳисобида " кешбек" ҳисоблайди. Бу " кешбек" ни мижоз нақд пул сифатида ечиб олиши мумкин бўлмайди, балки алоқа ҳизматларига сарфлаши мумкин бўлади. Шу билан бирга бу кешбек йиғиб борилса, йиғилган суммага телефон, телевизор ва бошқа маҳсулотларни Компаниядан олиши мумкин бўлади. Бундай кешбек нинг ҳисобланишини ўчириб қўйиш функсияси мавжуд эмас экан. "Компания ўзининг фойдасидан кечиб берса жоиз" деган жавобларни ҳам кўрдик, лекин, ҳозирги ҳолатда Компания баъзи мижозлардан фойда кўрмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолатда, мижоз шунчаки виза картасида пул сақлаганлиги учунгина Компанидан телефон ва телевизор каби нарсаларни олиши мумкин бўлиб қолади. Мана шу ҳолат бизга рибога ўхшаб кўриняпти. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мижоз ҳисобда пул сақлагани эвазига бериладиган “кешбек”ни ишлатиш ҳалол эмас. Чунки ҳисобга пул қўйиш бу қарз бериш ҳисобланади. Фойда келтирган ҳар қандай қарз эса рибодир. Яъни қўйилган пулни ўзига кешбек олиш жоиз бўлмайди.
Агар мижоз турли тўловларни амалга оширгани эвазига бериладиган кешбек бўлса, ширкат ўз ҳақидан кечиб бериш шаклида бўлса дуруст. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat