Ассалому алайкум! Мени 20 яшар уғлим бор. Москва шахридаги нуфузли олийгохни талабаси. Лекин хозирда Тошкент шахрида. Бир йил онлайн ўқиган эди. Август ойида Худо хохласа кетади. Аммо муаммо бор. Мана шу ақлли ота-онасига гап қайтармайдиган ўғлим, бир корейс қизига илакишиб қолган. Уйлантириб қўяй десам хали ёш ва ўқиши қолиб кетади. Лекин у қизни хулқи ёмон қизлардан. Бир нечта йигитлар билан юради. Ўғлимни худдики алмаштириб қўйилган дейсиз. Ўтирғизиб яхшиликча гапиришиб кўрдик. Қулоғига гап кирмайди. Худдики қулоғи кар, кўзи кўр. Қўрқаман ёмон иш қилиб қўйишидан. Чунки қиз ёмон хулқли. Ўғлимни урушиб хам, яхши гапириб хам кўрдик. "хўп бўлади ойи" -дейдию яна гаплашаверади. Унда уйлантириб қўяман-десам, уйланмайман дейди. Қўрс бўлиб қолган. Беш вақт намозларимда Худодан истиғфор айтиб кечирим сўрайман, боламга, ўзимга инсоф сўрайман, Худойимдан ёлвориб сўрайман, лекин бўлмаяпти. Илтимос боламни қайтариш учун нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз кўпроқ дуо қилинг. Имкон бўлса, руқия билан дам солдиринглар. Валлоҳу аълам!