Ассалому алайкум! Ушбу зикрнинг кирилл ёзувида ёзилиши қайси бири тўғри ҳисобланади: "Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакиил" ёки "Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакиил"? Баъзи манбаларда "Ҳасбияллоҳу" аксинча "Ҳасбуналлоҳу" бўлиб келмоқда.
– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам тўғри. "Ҳасбияллоҳу" бир кишига, "Ҳасбуналлоҳу" кўпчиликка. Валлоҳу аълам!