Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақти чиққан адо намози

17:55 / 27.08.2022 | Ilhom | 1672

Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратларини "Амаллар ниятга боғлиқдир" китоблари(ҳилол э-боок иловаси талқинидаги 121-бет)да қуйидагича келади: "Агар намоз ўқувчи адо намозни ўқишни тайин қилса-ю, вақт чиққани аниқ бўлиб қолса ёки қазо намозни ўқишни тайин қилса-ю, намознинг вақти чиқмагани маълум бўлиб қолса, тайин қилиши бекор бўлади ва ўқиган намози тўғри бўлади". Бу ҳолатда, агар биз адо намозини ният қилиб бошласак ва орада вақти чиққани аниқ бўлса, намозимиз тўғри бўладими? Шунингдек, биз ўқийдиган намозимиз вақт чиқиб кетгунига қадар улгурмаслигимизни била туриб ўқишга тайин қилсак, бу ҳолатда юқоридаги иқтибосга тушадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вақт чиққанини намоз асносида билган бўлса ҳам адо ниятида ўқилган намози қазо сифатида дуруст. Аммо намоз асносида унинг вақти чиқса намоз бузилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat