Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Англиядаман ва бу ерда "Fish and chips" яъни қовурилган балиқ ва картошка деган таом жуда машҳур. Балиқ ва картошка ҳалол эканлигини биламан. Лекин бу ерда уларни ўсимлик ёғида эмас балки қора молдан олинган ҳайвон ёғида қовуришар экан. Бу ерда молларни қандай суйишлари билан ҳам қизиқиб кўрдим. Улар бу ерда молларни электр токи билан ўлдириб кейин нимталашар экан. Мана шундай молдан олинган ёғда қовирилган балиқ ва картошкани истеъмол қилиш ҳалолми? 2).Мана шундай "Fish and chips" тамадди хоналарига доставка яъни элтиб бериш хизмати учун ишлашчи?
– Ва алайкум ассалом! 1). Шариат талабларига мувофиқ сўйилмаган бўлса, жоиз эмас.
2). Билмадик. Валлоҳу аълам!