Ассалому алайкум! Менинг онамнинг пиластик картаси бор унда олти миллион пулилари бор энди ҳозир шудай вазият бўлябди онамнинг пенсия пул тушушдан бир кун олдин ҳар сафар пул тушябди экан бир сафар ўттиз минг сўм тушибди бу сафар эса етти минг сўм тушибди онам уни ўз ҳожатларига ишлатётган экан лекигин онам банка пул қўймаган шунга шу рибо эмасми агар рибо бўлса қандай йўл тутайлик ва шундай пул тушса нима қилайлик?
– Ва алайкум ассалом! Банкга мурожаат қилиб ўша пул ким томонидан нима учун тушурилганини сўранг. Агар омонат эвазига берилган устама бўлса ўша зиёдаликни ишлатишингиз ҳалол эмас, балки савоб умид қилмай садақа қилиб юборишингиз лозим. Агар ўзга инсон адашиб сизнинг картангизга пул ташлаган бўлса ўша инсонга қайтариб беришингиз лозим. Валлоҳу аълам!