Ассалому алайкум! Ўзимизда айрим колбаса ва колбаса махсулотлари чикараётган корхоналар "World Halal Trust" яъни, ишлаб чиқарилаётган махсулотлар мутлақ ҳалол деган маънони ифодаловчи сертификат олишган экан. У сертификат ҳалоллаб сўйилишидан тортиб махсулотни реализациясигача бўлган жарайонларга жавоб берар экан. Бу сертификат қанчалик ишончлилиги хақида сўрамокчи эдим.
– Ва алайкум ассалом! Сўйилиш ва тайёрланишини кўрмасдан бирор нарса деёлмаймиз. Сертефикатни ким берганидан ҳам қанчалик даражада ишончли эканлиги ҳақида ҳам бизни хабаримиз йўқ. Валлоҳу аълам!