Ассаламу алайкум! Мен шу йили Тошкент шаҳридаги ИНҲА Университетини битираман Худо хоҳласа. Университетда 4 йил тўлиқ грант асосида ўқиганим учун битиргандан кейин 5 йил давомида Ахборот ва Коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлигида ишлаб беришим керак. Ёки агар ишлашдан бош торцам, 4 йиллик контракт + 4 йиллик марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси(14%) қўшиб контракт пулини қайтиб тўлашим керак екан. Шу ҳолатда марказий банк қайта молиялаштириш ставкасини қўшиб қайтариб тўлашим рибоми?
– Ва алайкум ассалом! Яхлит қилиб, шунча пул бўлади дейишсин ва сиз ўша пулни тўланг. Валлоҳу аълам!