Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Валюта курсида қарз олди берди

12:58 / 04.09.2022 | Azizbek Gaybullaev | 1081

Ассалому алайкум! Бир дўстим билан қарз олди берди қиламиз менга $100 керак дейди мен бераман лекин менда ўзбек сўми бўлмагани учун мастер картамдан $100 ни валюта курсида конвертатсия қиламан ва қанча бўлса шу пулни ўтказиб бераман. Ва қайтаришда $100 қанча бўлса шуни беради ва мен уни қайтариб мастер картага конвертатсия қилиб сақлаб қўяман. Энди орада фарқ қиляпти сўмда унга валютада ўтказишни иложи йўқ агар бўлса ҳам у валюта карта очиши керак. Илтимос шу бўйича тушунча берсангиз бу иш жоизми? Агар рухсат берилмаган бўлса унга ҳам меникидек валюта картаси очишини айтаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу тарзда қарз олди берди қилиш жоиз эмас. Чунки қарз қайси пул бирлигида қанча миқдорда қарз сўровчининг қўлига топширилса (ёки картасига ўтказиб берилса) айнан ўшанинг ўзи қайтарилиши шарт. Қарз берувчи тараф ундан ортиғини талаб қилиш рибодир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat