Ассалому алайкум! Мен юк машина хайдовчисиман қозоғистон ва ўзбекистон чегарасидан ўтаётганмизда қозоқ миллатидаги стаянкачилар пул олип навбатсиз ўтказип юборишади. Пул бермаган 2-3 кун навбатини кутади, пул берип ўтаётганларнинг хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Саволга жавоб бериш учун тафсилотлар етарли эмас. Умумий қоида шуки, ҳаққи бўлмаган нарсага зулм билан эришиш ёки ўзгалар ҳаққини тортиб олиш ҳаром, бунинг эвазига берилган пул порадир. Валлоҳу аълам!