Ассалому алайкум! Хотиним билан ажралмасдан ўртамизда билмасдан урушган пайтимизда талоқ тушиб қолган бўлиши мумкин деб қайта нигох ўқитдим. Шунда домла менга махр вожиб қилдилар. Хотинимга махрни кейинроқ олиб беришимни ваъда қилдим. Энди хотиним айтадики токи махрни бермаганизча нигохимиз хақиқий эмас деяпти. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Никоҳнинг дурустлиги маҳр берилишига таваққуф қилмайди. Иложи борича тезроқ маҳрни беринг. Валлоҳу аълам!