Ассалому алайкум! Темир йўл кесишмаси ёпилиб машиналар йўл очилиши кутиб навбат кутиш ҳолатлари бўлади. Ушбу вақтда тур ҳил машиналар кет-кетликда туришни ҳохламасдан, яъни узоқ масофада туришни ҳохламасда қарама қарши йўл орқали 1-да турган машина олдига ёки ёнига туриб олади. Ушбу ҳолатда кўпчиликга ёқмайди. Чунки охирида келиб, осонгина 1-лардан йўлдан ўтиб олади. Ушбу ҳолатда дийнимиз тарафдан қандай бахо берилади?
– Ва алайкум ассалом! Навбат ҳам ҳақ-ҳуқулардан биридир. Унга тажовуз қилса ҳақ эгасига зулм қилган бўлади. Валлоҳу аълам!