Ассалому алайкум! 1. Мен ҳожат намозини ҳар намозлардан кейин ўқисам бўладими? Яъни кунда 5маҳал 2. Бир номаҳрам бўлган инсоннинг ижтимоий тармоққа жойлаган шахсий суратларини қайта-қайта кўрса, нима учун шундай қилаётганини билмаса бу кўз зиносими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бомдод ва Аср намозларидан кейин нафл ўқиш макруҳ бўлганлиги сабабли шу вақтларда ҳожат намози ўқимайсиз. Бошқа намозлардан сўнг ўқисангиз бўлади.
2). Расмдаги инсоннинг авратлари очиқ бўлса, ёки қаровчи шаҳват ниятида қараса кўз зиносини қилган бўлади. Валлоҳу аълам!