Ассалому алайкум! Бир банк филиали қурилиши учун ишласа бўладими? Тайёр бинони пардозлаб, ранг бериб, майда-чуйда ишларини қилса бўладими? Уста пули ҳам банк ҳисобидан чиқарилади. Шу пулни олса жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Пули ҳаром эмас. Аммо бундай ишдан сақланиш авлодир. Валлоҳу аълам!