Ассалому алайкум! Агар танадан чиққан ёки йўқлигини текшириш учун бармоғим билан тегиб кўрганимда бармоғимга қон тегсаз-ю, лекин чиққан жойидан оқмаган ва суркалмаган бўлса ҳам таҳорат синадими?
– Ва алайкум ассалом! Ўша чиққан қон миқдорига қаралади. Агар бармоқдаги ва жароҳат ўрнидаги қон миқдорини жамлаганда оқадиган даражада кўп бўлса таҳорат синади. Валлоҳу аълам!