Ассалому алайкум! Мен бир гунохкор банда намозимни хеч хам бошлай олмаяпман. Хар куни ўқийман деб ният қиламан, лекин қандайдир куч мени тўхтади. Аллоҳ олдида виждоним азобланияпти. Гунохларим кўп, астойдил Аллоҳга тавба қилиб намозни тўкис адо этиб тавба қилсам гунохим кечирилармикин?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳнинг давоси тавба. Тезда таҳоратни олинг ва пешонани саждага қўйинг. Бу тайёргарлик кўрадиган маросим эмас. Инсон гуноҳ қилса унинг қалбига дўзахдан бир азоб етади. Яхшилик қилса жаннатдан бир роҳат етади. Яшаб дунёдан ўтаверасиз, кўмиб келинаверади, лекин бенамозлик учун барибир азобдан қочиб қутилиш йўқ. Инсонларга хайронсан турмуш қурмасдан туриб эрсиз фарзанд кўрдим деса “Сен ақлдан озибсан” дейишади. “Экин экмасдан ҳосил олса бўлади” деса ҳам “Сен ақлдан озибсан” дейишади. Аммо уларга Аллоҳ “Фалон-фалон амалларни қилсанг жаннатга кирасан” деса у амалларни қилмасдан жаннатга киришни орзу қилишади. Бундай одамни ким дейиш мумкин? Валлоҳу аълам!