Ассалому алайкум! Алхамдулиллах 5 вақт намоз ўқийман. Анчадан бери ота онамга хижобга кириш истагимни айтяпман аммо улар қарши. Яқинда ота она розилигисиз хижобга кириш мумкинлиги хақида эшитдим. Онамга шу нарсани айтсам уршиб бердилар. Бизни рухсатимизсиз хижобга кирсанг сендака фарзанд керак эмас дедилар. Ота онамга Аллоҳдан хидоят сураб дуо қиляпман. Уларни айтишича хали хижобга кирмасканман ўзлари айтишаркан. Мен ўша пайтгача кўча куйда хижобсиз юришни хохламайман уларга шуни тушунтира олмаяпман. Нима қилишим хақида озгина маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Ота онангизга чиройли муомалада бўлинг. Сиз Аллоҳга итоат қилинг. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!