Ассалому алайкум! Шариатимизда балиқнинг қайси аъзолари ҳаром ҳисобланади?
– Ва алайкум ассалом! Ичак-чавоғидаги ахлатини чиқариб ташлаб қолган қисмини ейиш жоиз. Балиқ жуда кичик бўлиб, унинг ичини тозалаш имконсиз бўлса қорнини ёрмасдан ҳам истеъмол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!