Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бундан 4-5йил олдин бир синфдошимнинг телефонини ўғирлаганман. Бу ишим нотўғрилигини кеч билдим. Энди бу ишни мен қилганимни айтолмаяпман. Ўғирлаган телефони бошқа бир дўстим орқали менлигимни айткизмасдан ўша пулни миқдорини берсам бўладими?
2). Қозоғистонда цехда ишлаган йилларим мен билан бирга 50-60 ўзбеклар ишлардик. Завод бошлиғимиз хеч кимни ташқарига чиқармасди кимга нима керак бўлса қоғозга рўйхат қилинарди ва мен бозорга чиқардим. Шунда бозорда нархларни тушириб савдо қилардим, озгина пул ортиб қоларди. Шу пулларни ўз эхтиёжимга ишлатардим. Шу пул менга халолми?
Ва алайкум ассалом! 1). Қандай қилиб бўлса ҳам ҳаққини тўлаб розилигини олинг. 2). Ҳаром. Валлоҳу аълам!