Ассалому алайкум! Яндекс такси да ишлайман кеча бир маст одам чиқиб манзилга етмасдан тушаман хисобланг деди. 15500 сўм десам кейин уйимга олиб бориб қўйинг қўшиб бераман деди программани ёпганим учун адресни кўрсатмади ўзига айтсам орқага чапга деб бошқа жойларга хайдатди лекин маст бўлгани учун қаердалигини хам билмасди. Яна янги манзил айтиб обориб қўй деди у ёқда хам қаерга боришни билмайсиз кейин деб обормадим пулини бериб тушиб кетинг дедим. У обормади деб жахл қилиб 100.000 сўм бериб қайтими керакмас деб олмай кетти. Тахминан 30000 бўлиши керак эди. Қолган 70000ни нима қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда унинг ўзи айбдор экан. Сиз ундан ўша пулни мажбурлаб олмаган бўлсангиз ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!