Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мевани пишмасидан олдин сотиш

23:58 / 05.07.2013 | Ramazin Hojaev | 2364
Сизнинг Рамазон 2010йил 13-қисмда 21дақикасида сизга "ҳозирги кунда айрим одамлар олма, нок каби меваларни пишмасдан туриб сотиб юборишяпти шунга шариатда ижозат борми" -деган саволга сиз "Меваларни тупида турганда сотишга ижозат йўқ" деб жавоб берибсиз. Муфтий Усмонхон Алимовнинг "Суннат ва Хадис"(Шарқ нашриёти Тошкент 2012) китобида 15бетида қуйидагилар ёзилган ["Тақрири Набавийнинг Мисоли" Маккаи мукаррамада тупроқдан кўра тошлар кўп. Бир неча чақирим нарироқда Тоиф шахри жойлашган, у ерда экинзорлар ва боглар бор. 450 чақиримдан сўнг Мадинаи мунаввара келади, у ерда ҳам бог ва экинзорлар бор. Набий соллаллоҳу алайхи ва саллам хижрат қилиб Мадинаи мунавварага келган вақтларида, у ерда салам байъи(савдоси)ривож топган эди. Хали хурмолар пишмасдан туриб бахоси белгиланиб, сотилиб ҳам бўларди, нархи билан бирга муддати ҳам аниўлаб қўйилар эди. Сотиб олган киши пулни келишилган ваўтда берарди. Бог эгаси еса белгиланган вақтда хурмони берарди. Шу салам байъи дейилади. Шариатнинг қонун-қоидасига қараганда, бу байъ дуруст эмас, чунки сотилган нарса вужудга келгани йўқ, вахоланки, байнинг сахих бўлиши учун сотилган нарсанинг мавжуд бўлиши зарур. Шунингдек, сотилган нарса сотувчининг мулкида ва қўлида бўлиши ҳам зарурийдир, яна сотиб олган одамга ўша нарсани топширишга қудрати ҳам бўлиши зарурийдир, ўшандагина байъ дуруст бўлади, акс холда дуруст бўлмайди. Хурмолар байъи салом қилинганда хали дарахтлар гулламаган ҳам бўлади. Хали мева мавжуд эмас экан, эгасининг мулкида эмаслиги аниқдир ва мулкида йўқ бўлса, қўлида эмаслиги ҳам аниқдир. Шу важхдан шариат қонун-қоидасига кўра, бу байъ ботилдир. Севикли Паямбаримиз соллаллоҳу алайхи ва салламга бу байъ малум бўлганида, у зот сахобаларни бундан қайтармадилар, балки айтдиларки: СИЗЛАР САЛАМ БАЙЪИ ҚИЛСАНГИЗЛАР, ТАМОМИ ТАФСИЛОТЛАРИНИ КЕЛИШИНГЛАР, ЎЛЧОВ ВА ВАЗНИНИ КЕЛИШИНГЛАР, МАЪЛУМ МУДДАТИНИ ХАМ КЕЛИШИНГЛАР(ТОКИ, КЕЛАЖАКДА БИРОРТА НИЗО ЧИҚМАСИН). Хуллас, севикли Паямбаримиз соллаллоҳу алайхи ва саллам шартларни зиёда қилдилар, холос, байъи саламдан манъ қилмадилар. "Байъи саламнинг жоизлиги хикмати" Ислом усули билан байъи сахих бўлмаса, Расули акрам соллаллоҳу алайхи ва саллам нима учун уни ўрнида қолдирдилар? Бунинг жавоби шуки, гарчи байъи саламда сотилан нарса сотувчининг қўлида бўлмаса хам, лекин бозорда топилаверади, бас, сотилган нарса бозорда мавжуд бўлганидан кейин, агар унинг богида мева етишмаса хам, белгиланган вақт келиб қолса, бозордан олиб бера олади. Бинобарин, хос бир ерда ўсган нарсани байъи саламда шарт қилиш дуруст эмасдир. Хуллас, сотилган нарсанинг бозорда мавжудлиги сотувчининг мулкида мавжуд деб эътиборга олинади ва бу дуруст хийла, яъни чорадир. ] илтимос, шу масалани аниқроқ тушунтириб берин. Савол беришдан мақсад кимнидир хатосини топиш эмас, ҳозирги кунда хаётимизда кўп учрайдиган масалага аниқлик киритиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Дарахтда турган мевани сотиб бўлмаслиги ноаниқлик туфайли низо чиқиши учундир. Салам саводосида ҳам олдин келишиб қўйилади ва вақти келганда аниқ ўлчанади. Бу икки ҳолат орасида қарама қаршилик йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat