Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйимдагиларни кўраётган сериали

18:59 / 02.08.2018 | AhbabtukAllah | 3302
Ассалому алайкум! Устозлар, уйимдагилар бир сериал томоша қилишади у сериалда фахш ишлар бор. Бу сериални кўраётган аксарият аёллар ва қизлар мен шу сериални кўрсатмаслик учун хар қанча яхши гапирдим онам опа сингилларимга улар барибир сериални кўрмоқда. Энди мен онамни норизо қилиб сериални кўргизмасам гунох бўлмайдми? Биламзки онани рози қилмаслик яхши иш эмас.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Робеъ Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўғилларингизга сузишни ва камон отишни ўргатинглар. Мўмина аёлнинг уйидаги энг яхши машғулоти алмиғзал(ип йигирш) деганлар”.
Зиёд ибн Сакан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Ибн Асокир ривоят қилиб айтади: Бир кун Умму Салама розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига бордим. Ҳузурида ип йигирадиган чарҳ бўлиб, унда ип йигираётган экан. Шунда мен “Қачон мен ҳузурингизга келса ип йигираётган бўласиз” дедим. Умму Салама розияллоҳу анҳо “Чарҳ шайтонни даф қилади, қолаверса мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Сиз аёлларнинг энг ажри кўпи чарҳининг ипи узунидир. Яъни кўп ип йигирувчиларингиздир” деганлар” деди ва ўзлари ҳам шунга амал қилганлар. Ваҳоланки бутун дунё аёлларини тарозини бир палласига, пайғамбаримизнинг аёлларини бир палласига қўйилса ҳамма жиҳатдан оналаримиз вазнлари оғир келади. Чунки уларни тирикларидаёқ жаннатий эканликлари башорат қилинган. Ушбу ҳадисдан уламолар пайғамбар алайҳиссаломнинг аёллари ҳам касб қилиб, садақот ва эҳсон қилишга машғул бўлганларини айтишган. Шу билан улар шайтондан йироқ бўлганлар, касб қилиб пул топиб тўхтовсиз садақот-эҳсон қилганлар. Мусулмонлар тугул бошқа дин вакиллари ҳам ҳамма вақт аёлларини бирор бир ишга машғул қилганлар. Ҳатто подшоҳларнинг аёллари ҳам гарчи муҳтож бўлишмасада бирор касб билан машғул бўлишган. Улуғларимиз “Нафсингни бирор яхши ишга машғул қилиб қўй, акс ҳолда у сени ўзига машғул қилдириб қўяди” деганлар. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аёлларингизга ип йигириш ва Нур сурасини таълимини бериб қўйинглар” деганлар. Ҳозирги кунда ип йигириш йўқ бўлсада уларнинг ўзларига муносиб бўлган пул келтирадиган ва уларни машғул қиладиган бирор иш билан таъминлаб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat