Ассаламу алайкум! Муҳтарам Шайх Ҳазратлари! Ислом динига қилаётган хизматларингиз учун Аллоҳ Таоло сизга улуғ ажрлар ёзсин, илмингизни янада зиёда айласин. Ота-онангизни ҳам Аллоҳим жойларини Жаннатда қилсин. Ҳурматли Шайх Ҳазратлари ҳозирги кунда мазҳабга эргашмайдиганлар жуда ҳам кўпайип кетди. Уларнинг кўплари менинг биродарларим. Ихтилоф чиқмасин деп улар билан бу мавзуда гаплашмасликка ҳаракат қиламан. Қизиғи уларнинг кўпи оддий намозхонлардан кўра анч илмли, тажвидни мукаммал биладиган, суннутга амал қиладиган инсонлар. Мухтасари Виқояга ёзган шарҳингизда улар тўғрисида гапириб ўтгансиз. Ўзимга қўшимч тарзда сўрамоқчи бўлганим:
1. Мазҳабга эргашмаса қандайдир гуноҳ бўладими?
2. Аҳли сунну вал жамодан бирон бир мазҳабга эргашмайдиган бўла турип имомликка ўтса (гарчи тажвиди бўлса ҳам) унга иқтидо қилиш жоизми?
Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур.
- Ва алайкум ассалом! 1. Мазҳабларга эргашмай йўл қўйиладиган хатоларда гуноҳ бор. Мазҳабга эргашмаган одам эса, ўзи мужтаҳид бўлмаса, хато қилиши турган гап.
2. Тажвиди бўлиши билан бирга намозни яхши билиши шарт.